UZ

Сўнгги янгиликлар

19:37"Манчестер Юнайтед" "Сантос" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 19:15"Алавес" – "Реал Мадрид" 0:1 LIVE (ФОТО + ВИДЕО)  11 19:13АПЛ. 6-турнинг 6та ўйини: "Челси" ғалаба қозонмоқда, "Манчестер Сити" ҳам LIVE  17 19:08Карло Анчелотти: "Бавария" футболчилари жуда секин ўйнашди"  3 18:52"Саутгемптон" - "Манчестер Юнайтед" 0:1 LIVE. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ + ФОТО  15 18:45Жароҳат олган Гюндоган машғулотларга қайтди  1 18:43"Саутгемптон" - "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар эълон қилинди  8 18:27"Манчестер Сити" - "Кристал Пэлас". Асосий таркиблар эълон қилинди  6 18:18"Атлетико" "Севилья"ни таслим қилди  5 18:16"Алавес" - "Реал". "Қироллик клуби" таркибида Модрич йўқ  82 18:15Эрон ва Того ўртасидаги ўртоқлик учрашуви Қозонда ўтказилмайди  0 18:10Диёрбек Мирзабоев: “Олдимизга қўйилган мақсад, иқтидорли футболчиларни бош жамоага етказиб бериш”  1 18:00Ашхобод. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларидан онлайнни кузатиб боринг LIVE  1 17:53ВИДЕО. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" 1:1  7 17:50Зиданнинг жияни Испаниянинг 3-дивизион жамоаси билан шартнома тузди  4

06 апр 19:21
Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бирини мағлуб этдик"

"Навбаҳор" - "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Нефтчи"га қарши ўйиндаги дуранг биз учун мағлубиятдек туюлди. Мухлисларнинг кўпчилиги ўша ўйиндан фожиа ясашди. Баъзилари хатто телефон қилиб яхши жамоа туза олмадинг деганлар ҳам бўлди. Бугунги ғалаба танқидчиларга муносиб жавоб бўлди.

Йигитларга раҳмат айтмоқчиман, чунки "Насаф" Ўзбекистонинг энг кучли клубларидан бири. Ўтган йилнинг энг яхши мураббийи бўлган Рўзиқул Бердиев жамоаси бир неча йилдан буён бир таркиб билан ўйнаб келмоқда.

Ўтган ўйинга нисбатан томошабинлар ташрифи камайди. Шогирдларимга бугунги баҳсда ғолиб бўлсак мухлислар яна кўпайишини айтгандим. Шу боис ҳам "Насаф"ми ёки бошқа жамоами ғалаба учун майдонга тушгандик. Мухлислар ва раҳбарият олдида юзимиз ёруғ бўлди.

Жамоамиз бюджети у қадар катта эмас. Кўплаб футболчилар пулни биринчи ўринга қўйишмади. Уларнинг кўпчилиги ўзини кўрсатса терма жамоага чақирув олиши ҳам мумкин.

Таркибдаги барча футболчи мен учун бирдек, шу боис мавсум давомида барчага имкон берамиз. Азим Аҳмедов биринчи бўлимни ўзида жароҳат сабабли алмаштирилди. Алишер Маҳмудов эса охирги икки ўйинда майдонга тушмаганди, ҳозирча у 90 дақиқага тайёр эмас. Уни ўрнига тушган Аъзам Алиев ҳам катта ҳажмдаги ишни амалга оширди.  

Миржалол Қосимовнинг ўрнига "Бунёдкор"га ўтишим ҳақида мен ҳам эшитдим. Агар "қалдирғочлар" мураббийлар штабида бўлганимда бунга ишонсак бўларди. Бироқ мен "Навбаҳор" билан шартнома туздим ва бор эътиборим шу клуб билан боғлиқ.

Хуршид Хўжаев кейинги турда ўйнаши аниқ. У ва Дониёр Усмонов ҳам тенг кучли дарвозабонлар. Иккаласига мавсум олдидан имконият беришимни айтгандим. Ўтган турдаги кутилмаган гол Усмоновнинг бугун тушмаганига сабаб эмас.

Ҳали кўп ўйинлар олдинда, ишонаманки ҳужумчиларимиз ҳам гол уришни бошлашади. Шахбоз Эркинов жароҳат туфайли ўйнай олмади, уни ўрнига Абдумалик Абдуллаевни майдонга туширдим. Абдумалик гол урмаган бўлса ҳам катта ҳажмдаги ишни бажарди, - дейди Бахтиёр Ашурматов.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади
Бугун олий лигада 22-тур ўйинлари давом эттирилди.  275
Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –...  289
Бобомуродовнинг футболдан бутунлай четлатилишига сабаб бўлган вазият. ВИДЕО Бобомуродовнинг футболдан бутунлай четлатилишига сабаб бўлган вазият. ВИДЕО
Олий лига ҳакамларидан бири Рустам Бобомуродов футболдан бутунлай...  256
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: