Бахтиёр Ашурматов: "Гулистон" олий лигада қолиш учун курашади"

Narzulla Saydullayev
8 июл 2013
«Пахтакор» - «Гулистон» учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.
“Бугун асосий таркибнинг 7 нафар аъзоси, шу жумладан иккита ҳужумчимиз Алишер Шоғуломов ва Носир Отақўзиев майдонга тушишмади. Бошиданоқ ҳужум қилишга кучимиз етмади. “Пахтакор” ҳақли ғалабага эришди. Жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман”, - дейди Ашурматов.

- Жамоа иккинчи даврада қандай ҳолатда бўлади?

- Ҳуддики “Гулистон” фақат мухлислар ва жамоа вице-президенти Алишер акага керакдек. Жамоа танг аҳволда бунинг учун мухлисларимиздан узр сўрайман. Хозир ҳаттоки иккинчи давра олдидан нима қилишимизни ҳам билмайман. Балки асосий таркибдагиларни қўйвориб бошқатдан ёшлардан жамоа тузармиз.

- Балки жисмоний ҳолатларингиз ҳам пасайиш бўлгадир?

- Кўплаб ўйинчиларимиз жароҳат туфайли бизга ёрдам бера олишмаяпти. Улардан икки нафари жарроҳлик столига ётдилар. Мана “Пахтакор”да ҳам ЖЧ туфайли йўқотиш бўлди ва жамоа очколарни йўқотди.

- Демак жамоани вазифаси энди олий лигада қолиш бўлади. Шундайми?

- Ҳа. Агар бу ишни уддалай олсак яхши бўлар эди.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia