“Бавария”нинг май ойидаги энг яхши футболчиси 19 ёшли ҳимоячи бўлди

Eldor Akmurzayev
15 июн 2020, 20:10
Мюнхенликлар аъзоси Альфонсо Дэвис мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра жамоанинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Канадалик 37 фоиз овоз тўплади ва Йозуа Киммих (30%) ҳамда Томас Мюллерни (14%) ортда қолдирди. Дэвис майда 4та ўйин ўтказди ва 2+1 натижага эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: fcbayern.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›