

Бу ҳақда "Fichajes" хабар бермоқда.
Манбага кўра, 29 ёшли марокашлик футболчига Мюнхеннинг "Бавария" клуби даъвогарлик қилмоқда, у футболчи учун ПСЖ билан рақобатга киришади.
Аввалроқ ПСЖ спорт директори Луиш Кампуш "Челси"ни Зиешнинг қишки трансферини барбод қилганликда айблаган эди.
Зиеш жорий мавсум 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.



