“Бавария” Яссин Бунуни ижарага олмоқчи
14 авг 2023 10:02
Янгиликлар
“Бавария” Яссин Бунуни ижарага олмоқчи
“Бавария” "Севилья" дарвозабони Яссин Бунуга ортиқча тўлаш ниятида эмас.
Немис жамоаси марокашлик дарвозабони ижарага олишни режа қилишган. Улар 32 ёшли дарвозабон учун 20 миллион евро кўп деб ҳисоблашмоқда. “Бавария”дагилар Бунуни жамоадан ёзда кетган Ян Зоммердан кучли деб ҳисоблашмайди ва шу сабабли ҳам улар ортиқча харажат қилмоқчи эмаслар.
Футболчининг испан клуби билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Буну ўтган мавсум 36 та ўйинда майдонга тушиб, 60 та гол ўтказиб юборган ва 7 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар