"Бавария" - "Унион" учрашуви кучли қор ёғиши туфайли қолдирилди

Omonjon To`xtamirzayev
2 дек 2023, 15:27
Бундеслига доирасидаги "Бавария" ва "Унион" ўртасидаги беллашув кучли қор ёғиши туфайли қолдирилди.

"Альянц Арена"да қор ва ёмғир ёғишида ишлатиладиган махсус тизим мавжуд, бироқ мухлислар хавфсизлиги ва уларнинг стадионга етиб олиши муаммо бўлиб қолмоқда.

Жамоат транспорти камида кун ярмигача ишламаслиги, мухлисларнинг режа асосида ўйин ўтадиган аренага етиб олиши имкониятларини амалда йўққа чиқармоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Bild.de