"Бавария" Тьяго Алькантара учун € 18 млн тўлайди
12 июл 2013 10:13
Янгиликлар
"Бавария" Тьяго Алькантара учун € 18 млн тўлайди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара Мюнхеннинг "Бавария"сига ўтиши деярли аниқ бўлди, дея хабар бермоқда испан матбуоти.
"Бавария" раҳбарлари каталонияликларга Тьяго трансфери борасида расмий таклиф билан чиқишди ва футболчининг компенсация пулини тўлашга тайёр эканликларини маълум қилишди. Алькантаранинг "Барса"ни тарк этиши учун тўланадаиган компенсация бахоси 18 миллион еврони ташкил этади.
Манбанинг маълумотларига кўра, Тьяго трансфери билан "Бавария" ушбу ёзги ҳаридларига нуқта қўяди ва бу трансфер мавсумида бошқа футболчи сотиб олмайди.
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар