"Бавария" Тухель билан алоқага чиқди

Mirjalol Normatov
5 янв 2020
"Бавария" раҳбарияти ПСЖ бош мураббийи Томас Тухелни ишга таклиф қилиш ниятида.

"Le10Sport" хабарига кўра, Мюнхен клуби мутахассис билан бу борада сўров билан чиққан. Айни дамда у "Бавария" бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

Айни дамда жамоани вақтинча Ханс-Дитер Флик бошқариб бормоқда. У Нико Ковачнинг ўрнини эгаллаганди.

17 турдан кейин "Бавария" Бундеслига турнир жадвалида "Лейпциг"дан 4 очкога ортда қолган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Le10Sport