"Бавария" Толиссони сотмоқчи

Alisher
11 авг 2021, 15:40
"Бавария" ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Корентен Толиссо яқин вақтларда клубдан кетиши мумкин.

"Бавария" директорлар кенгаши 27 ёшли ўйинчини имкон қадар тезроқ сотишга қарор қилишди, сабаби янги бош мураббий Юлиан Нагельсманн уни асосий таркибда кўрмаяпти.

Мюнхенликлар Толиссони 10 миллион еврога сотишга тайёрлар - бу "Лион"га 2017 йилда тўланган пулдан тахминан тўрт баравар кам.

Қайд этиш керакки, Толиссонинг хизматларига "Ювентус", "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Вест Хэм" қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: L’Équipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›