"Бавария" собиқ футболчиси: "Агар Бундеслигани юта олмаса, Тухелни бўшатишади"

Sherzod Nurmatov
25 апр 2023, 12:25
"Бавария" собиқ аъзоси Дитмар Хаманн Мюнхен клубига тайинланган Томас Тухелнинг натижалари ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Раҳбарият тайинсиз иш қилди, мураббий ҳам ғалати таассурот қолдирди. Агар Томас Тухель чемпионликни бой берса, у албатта ишдан бўшатилади. Мураббий алмашганидан кейин қисқа муддатда вазият ёмонлашганини камдан кам кўрганман. "Бавария"да айнан шундай бўлди", – деди Дитмар Хаманн.

Эслатиб ўтамиз, Томас Тухель қўл остида "Бавария" Германия Кубоги ва Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди, Бундеслигада эса етакчи "Боруссия"дан бир очко ортда қолмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky90

Сўнгги янгиликлар

Барча ›