“Бавария” Швайнштайгерни қайтармоқчи

Aslanov Jasurbek
10 мар 2019
“Бавария” вице-президенти Карл-Хайнц Румменигге АҚШнинг “Чикаго Файр” клубида ўйнаётган мюнхенликларнинг собиқ аъзоси Бастиан Швайнштайгерни жамоага қайтариш ниятида.

“Раҳбарият доим “Бавария”нинг собиқ ўйинчиларини клуб билан бирга бўлишини хоҳлайди. Масалан, мен Бастиан Швайнштайгерни яна жамоамизда кўришни истардим.” – дейди Румменигге.

Германиялик 34 ёшли футболчининг “Чикаго Файр” билан шартномаси шу йилнинг сўнггига қадар мўлжаланган. Марказий яримҳимоячи 2000-2015-йиллар оралиғида “Бавария” шарафини ҳимоя этганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Abendzeitung