

"Bild" хабарига кўра, Мюнхен клуби ҳужумчининг кетишидан 50 миллион евро ишлаб олмоқчи, шунингдек, клуб яна 10 миллион еврони бонуслар тарзида талаб қилади.
Олдинроқ "Барселона" "Бавария" сўраган 50 миллион еврони тўлашга тайёрлигини билдирган, аммо бонус пуллари клубга ортиқча юк бўлиши мумкинлигини маълум қилган.
33 ёшли ҳужумчи май ойидаги интервьюси орқали "Бавария"дан кетаётганини маълум қилганди. Аммо Германия клуби уни ҳали қўйиб юбормоқчи эмас.



