

Келишув 2020 йилгача узайтирилди. Франциялик футболчи немис клубида ижара асосида тўп тепар эди, унинг трансфер ҳуқуқи "Ювентус"га тегишли бўлган.
"Кингсли Коман жамоамиз келажагининг устуни ҳисобланади. У истиқболли футболчи. Коман жамоамизга ёрдам беради деган умиддаман" - дейди "Бавария" бошқарув қўмитаси раиси Карл-Хайнц Румменигге.
Жорий мавсумда 20 ёшли футболчи Бундеслига 17 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.



