

Немислар “Атлетик“ вингери Нико Уильямс билан шартнома имзолашни мақсад қилган. 22 ёшли футболчига “Бавария“ йилига 15-20 миллион евро тўлашга тайёр. Трансфер ҳуқуқи учун эса “Атлетик“ка 60 миллион евро беришни режа қилишган. Футболчининг ўзи фаолиятини “Бавария“да давом эттиришга қарши эмаслигини маълум қилган.
Нико Уильямс ўтган мавсум 45 та учрашувда 11 та гол урди ва 7 та голга ассистлик қилди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланади.



