"Бавария" ҳужумчисини ижарага бермоқчи

Sherzod Nurmatov
5 авг 2024, 14:39
Мюнхенликларга Брайан Сарагосани ўйин амалиёти билан таъминлаш қийин бўлади.

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчи Брайан Сарагосани ижарага бериш истагида, деб хабар берди "Sky Sports" мухбири Флориан Плеттенберг.



Мюнхенликлар спорт директори Макс Эберлнинг фикрича, 22 ёшли Сарагосага "Бавария"да ўйин амалиётига эга бўлиши қийин, шу сабабли клуб уни ижарага олувчиларни изламоқда.

Брайан Сарагоса ўтган мавсум "Бавария" таркибида 7 та ўйин ўтказган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›