

"Барча ўғлимга "Реал" томонидан қизиқишлар бўлаётганини билади. Бироқ айни дамда мен ҳеч нима дея олмайман. "Реал" томонидан айрим гаплар сир тутилмоқда. Барчаси мавсум якунланганидан кейин маълум бўлади", - деди Алаба.
Бу мавсумда Алаба Германия чемпионати доирасида 23 учрашувда қатнашди ва 2 гол уриб, 3 голга ассистентлик қилди.



