"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади

Alisher Ostonov
1 авг 2025, 21:05
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Пальинья "Тоттенхэм"нинг янги футболчиси бўлиш учун тиббий кўрикдан ўтган.

Лондонликлар португалияликни "Бавария"дан 30 млн еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқда.

Пальинья 2024 йилда Англиянинг "Фулхэм" клубидан Бундеслигага кўчиб ўтганди. 

Португалиялик ярим ҳимоячи ўтган мавсум мюнхенликлар сафида барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/fabrizioromano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›