"Бавария" етакчиларидан бирини таркибда сақлаб қолиш умидида

Omonjon To`xtamirzayev
15 ноя 2023
"Бавария" спорт директори Кристоф Фройнд жамоа футболчиси Лерой Сане клуб билан шартномани узайтиришдан бош тортганлиги ҳақидаги гапларни ёлғон деб атади.

"Сане "Бавария"га келганидан буён ҳозир ўзининг энг яхши спорт формасида бўлиб турибди. Биз жамоанинг келажагини у билан кўряпмиз ва у муҳим фигура бўлишига ишонамиз.

Эслатиб ўтамиз, Сане 2020 йил ёзидан буён "Бавария" шарафини ҳимоя қилади. Бу мавсум 27 ёшли вингер барча мусобақаларни қўшганда 18 ўйинда 9 та гол урди ва 7 та голли узатма етказиб берди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: fcbayern.com