"Бавария" етакчиларидан бири 2025 йил "Реал Мадрид"га ўтади

Omonjon To`xtamirzayev
20 авг 2024
"Бавария" футболчиси кейинги йил ёзда "Реал"га текинга кетишига тайёрланмоқда.

Журналист Матео Мореттонинг хабар беришича, 23 ёшли Альфонсо Дэвис кейинги йил ёзда эркин агент сифатида Мадрид клуби сафига бориб қўшилади. 

Аввалроқ, мюнхенликлар янги шартнома бўйича келиша олмагач, футболчини трансфер ойнаси охиригача 50 миллион еврога сотиб юбормоқчилиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Бугунги кунга келиб эса "Бавария"дагилар 2021 йил Давид Алаба билан юз берган воқеа такрорланишини кутишмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Дэвис 2018/19-йилги мавсумдан буён "Бавария" шарафини ҳимоя қилади. Икки йил аввал немислар Альфонсони дунёнинг энг яхши қанот футболчиси эканлиги ва клуб уни 200 млн еврога ҳам сотмаслигини маълум қилишганди.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: Матео Моретто