"Бавария" Дуглас Коста бўйича қарор қабул қилди

Alisher
29 мар 2021
"Бавария" вингер Дуглас Костани "Ювентус"га қайтаради.

Футболчи айни дамда Германия чемпионлари сафида ижара асосида ўйнамоқда, аммо улар ўйинчидан мамнун эмаслар.

"Бавария" бразилиялик футболчини сотиб олишни ҳам, у билан шартномани узайтиришни ҳам хоҳламаяпти.

Шундай экан Коста мавсум сўнггида "Ювентус"га қайтади, аммо Туринда унга ишонч билдиришмаяпти. "Кекса синьора" футболчини сотади.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal