"Бавария" дарвозабонидан тарихий муваффақият

Sherzod Nurmatov
16 сен 2024, 13:01
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер тарихий натижага эришди, деб хабар берди "Bayern & Germany".

Қайд этилишича, "Бавария" 6:1 ҳисобида зафар қучган "Хольштайн" жамоаси дарвозабоннинг Германия Бундеслигасида мағлуб этган 37-рақибига айланди. Шу тариқа "Бавария"нинг 38 ёшли посбони Бундеслига тарихида миллий чемпионатда 37 та жамоани мағлуб қилган илк футболчига айланди.

Аввалги рекорд – 36 та рақибни енгган "Бавария" ва Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби собиқ ҳимоячиси Лотар Маттеусга тегишли эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/iMiaSanMia