"Бавария" "Барселона"га қарши ўйин олдидан лидерларидан бирини йўқотди

Sherzod Nurmatov
10 сен 2022, 14:10
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ўнг қанот вингери Кингсли Коман жароҳати сабаб сафдан чиқди, деб хабар берди "Bild".

Манба берган хабарга кўра, футболчига ўнг сон мушаклари зўриқиши ташхиси қўйилган. Футболчининг тикланиш даври 2-3 ҳафтани ташкил қилади. 

Шу тариқа, у гуруҳ босқичининг 2-турида "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юборади, шунингдек, Германия чемпионати доирасидаги "Штутгарт" ва "Аугсбург" билан ўйинларда ҳам майдонга тушмайди.

26 ёшли Коман жорий мавсумда "Бавария" сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг мюнхенликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ 2-тури доирасидаги "Бавария" – "Барселона" баҳси 13 сентябрь куни Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bild