"Бавария" "Аякс" ҳимоячисини қўлга киритишга яқин

Sherzod Nurmatov
5 апр 2022, 22:17
Мюнхен клуби "Барселона"нинг асосий трансфер мақсадларидан бири, "Аякс" ҳимоячиси Нуссаир Мазрауини харид қилишга яқин турибди.

Манбага кўра, "Бавария" Мазрауини деярли сотиб олди. Музокараларда иштирок этаётган манбалар келишув расийлаштирилмагани, лекин охирги босқичда эканлигини тасдиқлашди.

Қайд этилишича, у учун курашишда давом этаётган “Барса” ўз ўрнини йўқотиб бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, марокашлик футболчининг "Аякс" билан шартномаси жорий мавсум сўнгида якунига этади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Fichajes