

Маълумотларга кўра, немис гранди ўзининг марказий чизиғини кучайтирмоқчи ва жамоа мураббийлар штабининг фикрича, 20 ёшли Алли жамоага катта фойда бериши мумкин. "Бавария" жорий мавсум якунланганидан сўнг футболчини харид қилмоқчи. Инглиз клуби раҳбарияти Алли учун 98 млн. евро сўраши кутилмоқда.
Жорий мавсумда Алли АПЛнинг 22 та учрашувида 11 та гол урди ва 2 та голли пас берди.



