"Бастия" стадиони мавсум охиригача дисквалификация қилинди

Aslanov Jasurbek
13 мар 2015, 15:18
Франция чемпионати тартиб-интизом қўмитаси 28-турда "Ницца"га қарши учрашувда мухлисларнинг интизоми учун "Батсия" стадиони дисквалификация қилинди.

Хабарларга кўра, энди "Бастия" уй учрашувларини нейтрал майдонда ўтказади ва бу ўйинга мухлислар ташриф буюра олмайди. Бунга сабаб клуб ишқибозлари "Ницца"га қарши учрашувда тартибсизликлар келтириб чиқарган.

Бу иш борасида якуний қарор 25 март куни қабул қилинади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com