Бартомеу истеъфога чиқмоқчи эмас

Mirjalol Normatov
23 фев 2020, 16:16
"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу истеъфога чиқмоқчи эмас.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, гарчи "Камп Ноу"нинг унга бўлаётган муносабатига қарамасдан ўзи тузган лойиҳани 2021 йилга қадар тугатиб қўйишни истамоқда. Унинг президентлик лавозими айнан шу йилда якунига етади. Мутахассис "Барселона"даги ишини юқори баҳоламоқда.

Агарда жамоа натижалари ёмонлашадиган бўлса, Жозеп директорлар кенгаши ишончини йўқотиши ва президентликни бўшатишига тўғри келиши ҳам мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›