"Барселона"нинг ёзги трансферлар вақтидаги асосий нишони - МЮ футболчиси
16 окт 2019 14:34
Янгиликлар
"Барселона"нинг ёзги трансферлар вақтидаги асосий нишони - МЮ футболчиси
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рашфорд Каталония клубининг ёзги трансферлар ойнасидаги энг асосий мақсадларидан бири бўлади.
Манба тақдим этган маълумотга кўра, каталонияликлар, 2020 йилда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Луис Суаресга ўринбосар танлашмоқда. Бундан ташқари уругвайлик форвардни ўрнини босадиган, потенциали юқори футболчиларнинг қисқа рўйхати эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Рашфорднинг амалдаги шартномаси 2023 йилда тугайди. У манчестерликлар сафида 180 ўйинда майдонга тушиб, барча турнирларда 48та гол урди.
Аввалроқ унинг ўзи "манкунианликлар"нинг Премьер-лигада қийин вазиятда эканлиги ҳақида фикр билдирган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар