"Барселона"нинг Қирол Кубоги финалидаги мозайкаси қандай бўлади?

Aslanov Jasurbek
29 май 2015, 10:00
Эртага "Камп Ноу"да "Барселона" ва "Атлетик" ўртасида Испания Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Каталонияликлар расмий сайти ушба учрашувда қандай мозайка бўлишини намойиш этди.

Стадионда "Барселона"нинг 37 мингдан ортиқ мухлиси севимли жамоаси учун мухлислик қилади ва улар "Камп Ноу"нинг жанубий қисмида жойлашади. 30 минг ишқибоз ёрдамида катта мозайка ясалиб унда Каталония байроғи ранглари ва "Fent Historia" (Тарих яратиш) ёзуви акс этади.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia