"Барселона"нинг асосий таркиб футболчиси бу мавсум бошқа майдонга тушмайди

Aslanov Jasurbek
27 янв 2024, 16:55
Алекс Бальде учун мавсум якунига етди.

"Барселона" 20 ёшли ҳимояида жиддий жароҳат аниқланганини маълум қилди. Яқин вақт ичида у операция қилинади.

Олдинроқ, футболчи жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказса мавсумни ўтказиб юбориши айтилган эди.

Бальде жорий мавсум ЛаЛигнинг 18та учрашувида майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com