

"Қаймоқранглилар" ҳимоячиси Марсело жароҳат орттириб олгани маълум бўлди. 31 ёшли бразилиялик ташхис натижасига кўра, унинг ўнг оёғида муаммо бор, сон қисмини чўзиб олган. Тикланиш муддати кечроқ эълон қилинади.
Шу тариқа, айни вақтда "Реал" номинал чап қанот ҳимоячисиз қолди – Ферлан Менди ва Начо Фернандес сингари футболчиларда ҳам жароҳат бор. "Реал" эртага Ла Лига 8-турида "Гранада"га қарши ўйнайди.
Фирпо "Интер"га қарши ўйнамайди. "Барселона"да соғлом чап қанот ҳимоячи қолмади



