“Барселона” янги мавсум икки хилдаги уй формасидан фойдаланади

Eldor Akmurzayev
27 мар 2021, 19:50
Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Манбага кўра, каталонияликлар 2021/22 йилги мавсум 2 хил тоифадаги уй формасидан фойдаланади. Улардан бирини футболчилар Ла Лига ва Кубок баҳсларига, бошқасини эса Чемпионлар Лигаси учрашувларига кийиб майдонга чиқади.

Маълумот ўрнида, март бошларида ижтимоий тармоқларда “Барселона”нинг кейинги мавсумда фойдаланиш мумкин бўлган асосий либосининг кўриниши пайдо бўлганди. Ундан эса ички мусобақаларда фойдаланиш кўзда тутилганлиги айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo