«Барселона»: Хуш келибсан Суарес

Narzulla Saydullayev
11 июл 2014, 17:15
«Ливерпуль» ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес фаолиятини «Барселона»да давом эттиради.
Клублар 27 ёшли футболчининг трансфери борасида келишувга эришишди. Кейинги ҳафтада Суарес тиббий кўрикдан ўтади ва 5 йиллик шартнома тузади. Шундан сўнг «Барселона» футболчиси сифатида таништирилади.

Daily Mail нашрининг хабарига кўра, трансфер 75 миллион фунт атрофида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Суарес Жорджо Кьеллинини тишлаб олгани учун ФИФА томонидан терма жамоанинг 9та ўйини ва 4 ойга футболдан четлатилганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›