

Бу ҳақда "Marca" хабар бермоқда.
Манбага кўра, каталонияликлар 43 ёшли испаниялик билан шартномани бир йилга узайтирмоқчи. Мутахассис 2021 йилдан бери "кўк-анорранглилар" билан ишлаяпти. Амалдаги келишув 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
"Барселона" 26 турдан кейин 68 очко билан Ла Лига турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. "Реал" эса 56 очко билан иккинчи ўринда.



