"Барселона" Видалнинг кетиши ҳақида эълон қилди

Aslanov Jasurbek
4 авг 2018
"Барселона" матбуот-хизмати жамоа ярим ҳимоячиси Алейш Видаль клубни тарк этиши ҳақида маълум қилди.

Испан ОАВ берган маълумотларга кўра, "Севилья" Алейш трансфери борасида Каталония клуби билан келишувга эришган. Кўк-анорранглилар ўз футболчисини 8 млн. еврога пуллайди. 

Алейш Видаль 2014-2015 йилларда "Севилья" шарафини ҳимоя қилган. Футболчи сўнгги мавсум ЛаЛиганинг 15та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол урди ва шунча голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com