

Каталониянинг "Барселона" клуби "Райо Вальекано"нинг 16 ёшли тарбияланувчиси билан шартнома имзолади. Мадрид жамоаси иқтидорли ҳужумчи Фабиан Луссини ўз таркибида олиб қолиш учун ҳаракат қилган. Бироқ, у "кўк-анорранглилар" таклифини қабул қилган.

Маълумот учун, испан футболининг келажаги бўлиши тахмин қилинаётган Лусси жорий мавсум "Райо"нинг асосий жамоаси сафида шуғулланган, аммо бирор марта майдонга туширилмаганди.



