"Барселона" тез орада Куманни бош мураббийликка таклиф қилмоқчи

Alisher
5 ноя 2019, 17:21
"Барселона" жамоа бош мураббийлигига Голландия терма жамоаси устози Рональд Куманни таклиф қилмоқчи.

"Кўк-анорранглилар" келаси йил шартнома муддати тугайдиган Эрнесто Вальверде билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмас.

Хабар қилинишича, Куман "Барселона" бош мураббийлигига Евро-2020дан сўнг келади.

Эслатиб ўтамиз, Куман 1998-2000 йиллар давомида "Барселона"да ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo