“Барселона” Суареснинг ҳолати бўйича расмий баёнот берди

Eldor Akmurzayev
11 янв 2020, 19:50
“Барселона” Луис Суареснинг ўнг оёқ тиззасидан жароҳат олганини тасдиқлади ва у операция столига ётишини маълум қилди.

Каталонияликларнинг расмий сайти берган маълумотга кўра, уругвайлик форвард 12 январда жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказади. Операциядан кейин эса унинг тикланиши учун қанча вақт кетиши бўйича хабар берилади.
32 ёшли футболчи жорий мавсум “кўк-анорранглилар” либосида 23 ўйинда қатнашиб, 14та гол (11таси Ла Лига, 3 ЕЧЛ) уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›