"Барселона" Серхио Робертонинг маошини оширмоқчи

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2015
"Барселона" раҳбарияти ва мураббийлар штаби ярим ҳимоячи Серхи Робертонинг шартномасидаги маошини ошириш ниятида.

Бунга сабаб футболчининг сўнгги учрашувлардаги ажойиб ҳаракатидир. Луис Энрике ёзда Серхи Робертони бошқа клубга беришни истамаган эди. "Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу футболчининг маошини оширилишига розилик берди.

Робертонинг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2019 йилгача белгиланган.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Sport