"Барселона" - "Реал". Куртуа захирада қолади

Aslanov Jasurbek
5 фев 2019, 17:43
"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа "Барселона"га қарши Испания Кубоги ярим финал ўйинида захирада қолади.

Ушбу баҳсда "Қироллик клуби" дарвозасини костарикалик Кейлор Навас қўриқлайди. Сантьяго Солари Кубок ўйинларида Навас хизматларидан фойдаланмоқда.

Тибо Куртуа "Реал"га ўтганидан сўнг Навас асосий таркибдаги жойини йўқотди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca