"Барселона" ПСЖ футболчиси билан алоқага чиқди

Alisher
28 апр 2020, 17:07
ПСЖ ҳимоячиси Маркиньос Ла Лига клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Барселона" эҳтимолий трансферни муҳокама қилиш учун Маркиньос билан алоқага чиқди.

Каталония клуби марказий ҳимоячи қидирмоқда ва бразилиялик футболчи "Барселона"нинг шорт-листида бор.

Маркиньоснинг ПСЖ билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 25 ёшли футболчини шунингдек "Реал", "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" клублари кузатмоқда, аммо фақат Каталония клуби бразилиялик билан боғланди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Le10 Sport