“Барселона” президентлигига номзод: “Неймарни қайтармаслик керак, у бизни алдаб кетган”

Eldor Akmurzayev
28 ноя 2020, 20:35
Каталонияликлар раҳбарлигига даъвогарлардан бири бўлган Тони Фрейша ПСЖ форварди Неймар ҳақида фикр билдирди.

“Уни қайтариш керак эмаслигига ишончим комил. Неймар клубни ҳурмат қилмаган. У бизни алдаб кетди ва шу пайтгача норозилигини билдириб келади.

“Барселона” ўйинчиси бундай имижда бўлмаслиги лозим. Дарвоқе, унинг сўнгги йиллардаги натижалари ҳам олдингидек эмас”, дейди Фрейша.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Diario Sport