"Барселона" Пикега ўринбосар топди

Alisher
13 май 2020, 14:50
"Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньяр фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Хабарларга кўра, "Барселона" Шкриньярнинг харидига қизиқмоқда. 25 ёшли словакиялик футболчига Жерар Пикенинг идеал ўринбосари сифатида қарашмоқда.

"Интер" ҳимоячиси 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчи Милан клубига 2017 йилда "Сампдория"дан ўтган эди.

Шкриньяр жорий мавсум "Интер" либосида А Серияда 24та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo