"Барселона" Пау Торресни харид қилиши мумкин

Alisher
22 июл 2022, 11:01
"Барселона" "Вильярреал" ҳимоячиси Пау Торреснинг харидига қизиқмоқда.

Каталония клуби "Севилья"дан Жюль Кундени олишни уддасидан чиқа олмаганидан сўнг, 25 ёшли испаниялик вариантини кўриб чиқмоқда.

Торрес "Вильярреал" тарбияланувчиси ҳисобланади, у фаолиятинининг бошидан бери ушбу клуб шарафини ҳимоя қилади.

Ҳимоячи ўтган мавсум барча мусобақаларда 46та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca