"Барселона" Оспинага қизиқмоқда

Alisher
16 июл 2021, 17:39
Колумбиялик Давид Оспинага "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.

"Кўк-анорранглилар" 32 ёшли футболчини Марк-Андре тер Штегендан сўнг иккинчи дарвозабон сифатида кўришмоқда.

Футболчига эгалик қилувчи "Наполи" клуби дарвозабон бўйича таклифларни эшитишга тайёр. Неаполликлар Оспинани шартномаси якунланаётгани боис сотиб юбормоқчи.

Давид ўтган мавсум Италия чемпионати доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 6та "қуруқ ўйин" ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›