"Барселона" Нолитони қишда харид қилмайдиган бўлди

Aslanov Jasurbek
27 янв 2016
"Барселона" раҳбарияти "Сельта" ҳужумчиси Нолитони қишки трансфер ойнасида харид қилмайдиган бўлди.

Каталония клуби футболчини харид қилиш учун жуда кўп ҳаракат қилди, аммо таклифлар "Сельта"ни қониқтирмади. "Сельта" Нолито трансферидан камида 18 млн. евро ишлаб олмоқчи, аммо бу Каталония клуби режаларига кирмайди. "Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Нолитони ўз жамоаси сафида кўрмоқчи, аммо клуб раҳбарияти жорий мавсумда футболчи хизматидан фойдалана олмаслигини маълум қилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo