"Барселона" мухлислари учун нохуш хабар

Aslanov Jasurbek
5 мар 2018, 13:50
"Атлетико"га қарши ЛаЛиганинг 27-тур учрашувида алмаштирилган "Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста 3-4 ҳафтага сафдан чиқди.

Маълумотларга кўра, агар тиббий кўрикдан сўнг шифокорларнинг тахмини ўзини оқласа, 33 ёшли испан бир ой майдонга тушмайди.

Шундай қилиб, Иньеста ЛаЛига доирасидаги "Малага", "Атлетик" ва "Севилья"га қарши ўйинлар ҳамда "Челси" билан бўладиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида ҳам иштирок этмайди.

Бундан ташқари, хавбек Германия ва Аргентина терма жамоаларига қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувларида қатнаша олмайди.

Иньеста бугун тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг, унинг жароҳати даражаси аниқ бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Catalunya Radio