

“Биз одатий услубимизни ўзгартиришга қарор қилдик ва шу сабабдан Усмон Дембеле олдинги чизиқда ҳаракат қилди. Ҳисоб 1:0 пайти Леонинг олдига Гризмандан тезкорроқ футболчи ҳаракат қилишини истадик. Бу Антуан учун қандайдир жазо дегани эмас,” дея Куманнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.
Жорий мавсумда Гризманн Ла Лигада 23 та учрашувда майдонга тушди. Месси, Де Йонг ва Жорди Альба ушбу мавсумда Гризмандан кўпроқ учрашув ўтказишган.
“Барселона” кечаги ғалабадан кейин очколарини 53 тага етказиб, турнир жадвалида “Реал”ни қўвиб ўтди ва 2-поғонага кўтарилди.



