

Каталония клуби хўжайинлари форвардни футбол тарихидаги рекорд нарх эвазига қўйиб юборишлари мумкин.
"Кўк-анорранглилар" 222 миллион евро (Неймар айнан шунча маблағ эвазига "Барса"дан ПСЖга ўтган)дан кўпроқ маблағ таклиф қилинса, таклифларни кўриб чиқишга тайёрлар.
Мессининг "Барселона" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Аргентиналик футболчи испан жамоаси сафида якунланган мавсум 44та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол ва 26та ассист қайд этди.



