"Барселона" Мемфис Депайни илк турданоқ майдонга туширмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
12 авг 2021
"Барселона" яқин вақт ичида Мемфис Депайни жамоа футболчиси сифатида рўйхатдан ўтказмоқчи.

Маълумотларга қараганда, каталонияликлар Ла Лига 1-тури доирасида ўтказиладиган "Реал Сосьедад"га қарши баҳсда футболчини майдонга туширишмоқчи. Ушбу ўйин 15 август куни ўтказилади. 

Клубдагилар агар бу ҳафта кимдир сотилмаса ҳам, Депайни рўйхатдан ўтказиш ишлари амалга ошишига ишонишмоқда.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Diario Sport