"Барселона" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи

Alisher
21 июл 2024, 23:55
"Барселона" яна "Манчестер Сити" ҳимоячиси Жоау Канселуни ижарага олмоқчи.

Каталонияликлар маълум бир спорт шартлари асосида мажбурий харид қилиш билан 30 ёшли Канселуни ижарага олишлари мумкин. Ҳимоячи бошқа клубларнинг таклифини рад этди, сабаби у "Барселона" сафида ўйнашда давом этмоқчи.

Футболчи ўтган мавсум "Барселона" таркибида 42та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Diario Sport